
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 21 346 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8 %га ошган.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
савдо соҳасида — 7 255 та
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 2 639 та
саноат соҳасида — 2 314 та
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 1 758 та
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 1 618 та
қурилиш соҳасида — 1 111 та
ахборот ва алоқа соҳасида — 742 та
ташиш ва сақлаш соҳасида — 620 та
бошқа соҳаларда — 3 289 та.