
Мажбурий ижро бюроси Қумқўрғон туман бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра туманда яшовчи Самадовлар оиласида бошланган дил хиралик эр ва хотиннинг ажрашиши билан якун топди. Оилада дунё юзини кўрган қизалоқ бийрон тили чиқа бошлаганида она меҳридан узоқлаштирилди.
Бюронинг туман бўлимига мурожаат қилиб келган онанинг сўзларидан ёлғиз фарзандининг дийдорини кўрмаганига деярли бир йил вақт ўтгани маълум бўлди.
Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси А.Ўразов мазкур ижро ҳужжати билан танишиб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришди. Ўрганиш давомида қарздор ота суднинг ижро ҳужжати билан таништирилиб, унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди.
Ижро ҳаракатлари чоғида давлат ижрочининг саъй ҳаракати билан тўрт ёшли қизалоқ соғ-саломат она тарбиясига олиб берилди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси