STATISTIKA

1 ойда қарийб 18 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган — “Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ

“Ҳудудий электр тармоқлари“ АЖ ҳамда тизим таркибидаги корхоналар Комплаенс назорат тузилмалари томонидан жойларда ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан ҳудудларда тадбирлар ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, ўтказилган назорат тадбирларида шу йилнинг январь ойи давомида Комплаенс назорат хизмати ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида қиймати 17 411,3 млн сўмлик 10 051 619 минг кВт.соат электр энергиясидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Тўпланган материаллар юзасидан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan