ХАБАРЛАР

Сафимизда коррупцияга ўрин йўқ.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Сурхондарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимларида 2024 йил сарҳисоби ҳамда 2025 йилда профилактик йўналишда амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан таҳлилий руҳдаги давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу тадбирда Жанубий оператив қўмондонлик бошлиғи, Термиз ҳарбий прокурори, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодимлари ҳамда шаҳар ва туманлардаги мудофаа ишлар бўлимларида фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар ишчи хизматчилари иштирок этди.

Ушбу тадбирда сўз олганлар коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг турлари ва уларнинг салбий оқибатлари, бу турдаги жиноятлар учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик ва жазо муқаррарлиги ҳақида тушунчалар берилди. Шу билан биргаликда соҳада, 2024 йилда йўл қўйилган камчиликлар ҳамда 2025 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди.

Учрашув якунида ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб беришди.

Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони. III даражали сержант

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan