«Ўзаэронавигация» Маркази ДУК томонидан учувчисиз учиш аппаратлари ва ўта енгил учадиган аппаратларнинг парвозларини режалаштириш ва мониторинг қилишнинг «ATM: Safe Sky» деб номланган янги тизими жорий этилди.

Аэронавигация хизмати провайдери мутахассислари томонидан яратилган ушбу инновацион ишланма ҳаво ҳудудидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш йўлидаги муҳим қадамдир.
«ATM: Safe Sky» тизимининг асосий мақсади – парвозларни режалаштириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш аппаратлари ҳаракати устидан назоратни таъминлашдан иборат.