ЖАМИЯТ

Ҳаж учун йиғилган пулга трансформатор олинди

Сариосиё туманининг “Гулобод” маҳалласида электр энергия таъминоти борасидаги муаммолар ҳақида сайтимизда бир неча бор ёзгандик. Трансформаторни мунтазам таъмирлашга эҳтиёж туғилар, бундан табиийки истеъмолчилар азият чекар эди. Маҳалладошларини бу қийинчиликлардан халос қилиш учун Камолиддин ҳожи Жамилов ва у кишининг турмуш ўртоғи Бибимарзия ҳожи ая Жамилова навбатдаги ҳаж зиёратига бориш ниятида йиққан нафақа пулларининг 70 миллионини янги трансформатор харид қилишга сарфладилар. Ҳожи ота ва ҳожи она мана шу тарзда ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллада электр энергия таъминотини яхшилашга зўр ҳисса қўшдилар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan