
Гаити пойтахти Порт-о-Пренсдаги жиноий гуруҳ аъзолари 110 кишини ўлдирди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тармоғи (RNDDH) маҳаллий жиноий тўда раҳбари ўғли касал бўлиб, вафот этганидан кейин уларни йўқ қилганини маълум қилган.
Қайд этилишича, жиноий гуруҳ раҳбари ёрдам сўраб руҳонийга мурожаат қилган, у боланинг сирли касаллигида жодугарлик билан шуғулланадиган кекса маҳаллий аҳолини айблаган.
Хабарларга кўра, жиноий гуруҳ аъзолари 60 ёшдан ошган юзлаб аҳолини уйларидан ўғирлаб кетган, уларни ўраб олишган, сўнгра пичоқ ва милтиқ билан отиб ўлдиришган. Аҳолининг хабар беришича, кўчаларда парчаланган жасадлар ёқиб юборилган.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг айтишича, қотилликларнинг ташкилотчиси Микано номи билан ҳам танилган Монел Феликс.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йил бошидан бери Гаитида тўдалар зўравонлигининг кучайиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5000 тага етган.