
Халқаро олимлар гуруҳи дунёдаги биринчи доимий ишлайдиган ярим ўтказгичли лазерни кашф қилди. Бу ҳақда тадқиқот натижалари “Nature Communications” журналида эълон қилинди.
Қайд этилишича, тадқиқотчилар кремний-германий-қалай ва германий-қалай қотишмасидан иборат лазерни намойиш этган. Аввалги юқори энергия сарфини талаб қиладиган германий-қалай лазерлардан фарқли ўлароқ янги қурилма фақат 5 миллиампер оқим ва 2 вольт кучланишда ишлайди. Бу оддий LED нурнинг энергия истеъмолига тенг дегани.
Махсус ҳалқа шаклидаги тузилма туфайли лазер минимал қувват истеъмол қилади ва деярли иссиқлик чиқармайди. Бу эса унинг 90 келвин (−183,15°C) ҳароратгача барқарор ишлашини таъминлайди. У транзисторларда ишлатиладиган одатий кремний субстратлари устида шакллантирилган ва IV гуруҳ элементлари асосида ишлайдиган биринчи лазер сифатида қайд этилган.
“Ушбу иш кремний фотоникасини қўллаган ҳолда янги электрон қурилмалар яратиш йўлини очади”, дейилади хабарда.