
9 ноябрдан 9 декабрга қадар Коррупцияга қарши курашиш » ойлиги доирасида ўтказиладиган тарғибот тадбирлар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида матбуот анжумани ташкил этилди

Бугун Термиз давлат Муҳандислик ва агротехнологиялар университети асосий биносининг фаоллар залида “9 ноябрдан 9 декабрга қадар Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» доирасида ўтказиладиган тарғибот тадбирлари ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида #матбуот_анжумани ташкил этилди.

Ушбу матбуот анжуманида Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъуллари иштирок этиб “9 ноябрдан 9 декабрга қадар Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида амалга оширилиб келинаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Шундан сўнг, журналист ва блогерлар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.