Дунёдаги энг йирик банклардан бири Bank of China собиқ раиси пора учун ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хитой Олий прокуратураси маълумотига кўра, у 121 млн юань ($16,8 млн) миқдорида пора олган.
Суд, шунингдек, уни умрбод сиёсий ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ва ноқонуний топилган барча активларни давлат фойдасига мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарди.
Ўлим жазоси ижроси икки йилга кечиктирилди. Агар бу даврда маҳкум янги жиноят содир этмаса, жазо умрбод қамоқ билан алмаштирилади.