ДУНЁ

Польшада президентни почта орқали сайлашади

Польшада 10 май кунига белгиланган президентлик сайлови коронавирус эпидемияси сабабли номаълум муддатга кечиктирилди. Овоз беришнинг янги вақти ва бошқа ҳуқуқий жараёнлар ҳали аниқлаштирилмаган. Фақат шуниси маълумки Польша фуқаролари ҳукумат раҳбарини сиртдан яъни почта хизмати ёрдамида сайлайдилар.

Дастлаб мазкур сиёсий жараёнга бирон-бир таъсир сезилмаган ва қуйи палата спикери Эльжбет Витек конституцияга асосланиб 10 майни президент сайлови куни деб белгиланганди. У ўз қарорини 5 февралда оммага эълон қилган. Орадан бир ой ўтгач 4 мартда Польшада илк коронавирус билан зарарланиш ҳолати қайд этилади. Гарчи касалланганлар сони кескин кўпая бошласада, Витек сайловни ўтказишга ҳеч нима дахл қилмаётганини таъкидлаган.  15 апрелда у журналистларга “Ишончим комил, 15 майда президент сайловини ўтказиш имкониятига эга бўламиз”,  деган. Ваҳоланки, 20 мартда мамлакат эпидемия режимига ўтганди. Барчасига қарамасдан ҳукумат раиси ва амалдаги “Ҳуқуқ ва адолат” партияси сайловларни одатдаги тартибда ўтказиш ҳақида қатъий фикр бирдирганлар.

Шу билан бирга айни вақтда мухолиф партиялар вакиллари ҳамда айрим президентликка мустақил номзоди кўрсатилганлар эпидемия сайловни одатдаги тартибда ўтказишга халақит беришини қатъий туриб таъкидлашяпти. Улар мамлакатда фавқулотда ҳолат эълон қилиш тўғрисида айтишмоқда. Аммо, ҳукумат бу йўлни танламади, мухолифатнинг сайловни қолдириш бўйича талабини эса ўз номзодини алмаштиришга уриниш сифатида баҳолади. Чиндан ҳам бир неча ой илгари президентликка ҳукуматдан номзоди кўрсатилган Анджай Дуданинг рейтинги 45%дан ошмас, рақиби мухолиф кучлар коалицияси вакиласи Малгожата Кидава-Блонсканинг рейтинги эса 25% ортаётган эди. Бу ҳолатда сайлов иккинчи турда давом этиши тайин бўлган. Бироқ, эндиликда Дуданинг рейтинги 50% ошган ва бу унга биринчи турдаёқ ғалабани кафолатлайди. Кидава-Блонска эса 10 % фоизлик натижа билан кифояланмоқда. У рейтингда ҳатто Польша деҳқонлар партиясидан номзод Владислав Косиянка-Камыш ва бирлашган сўл кучлар вакили Роберт Бедронларга имкониятни бой беряпти.

Польшанинг ҳозирги президенти Анджай Дуданинг ваколатлари 2020 йилнинг ёзида тугайди, конституцияга кўра янги президент баҳорда сайланиши керак. Сайловнинг биринчи тури кечи билан 23 майгача ўтказилиши лозимлиги белгиланган.

РИА Новости