ДУНЁ

Марказий Осиёда музликларнинг қисқариши сув танқислигига олиб келади — Тожикистон Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Тожикистонда 14 мингдан ортиқ музликлар мавжуд бўлиб, минтақадаги сув ресурсларининг 60 фоизини таъминлайди. Бу музликларнинг тез эриши бутун минтақанинг сув, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига таҳдид солмоқда, деди Тожикистон Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода. У сўнгги 30-40 йил ичида республикада 1000 дан ортиқ музликлар эриб кетганини эслади.

Осиё тараққиёт банки президенти Масатсугу Асакава, ўз навбатида, музликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришга қаратилган ташаббусларга 7 йил давомида минтақага 3,5 миллиард доллар сармоя киритиш режаларини айтди.

Минтақавий ҳамкорлар, жумладан, Озарбайжон экология вазири Мухтор Бобоев музликларнинг эриши муаммосини ҳал қилишда ягона ёндашув муҳимлигини таъкидлади. 

Иқлим вазиятининг ёмонлашуви ва музликларнинг қисқариши сув танқислигига олиб келади ҳамда Марказий Осиё ва Кавказдаги қишлоқ хўжалиги ва экотизимларга салбий таъсир кўрсатади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan