Uncategorized ДУНЁ

Тайван осмонида «қора булатлар». Хитой сувда ва ҳавода ҳарбий машғулотларга киришди

Тайван атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви 2022 йил август ойи бошида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг оролга ташрифидан сўнг содир бўлди.

Хитой Тайван ороли атрофида охирги 20 кун ичида иккинчи марта ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда. Тайван Мудофаа вазирлиги ушбу ҳолатда Хитой томонини қоралаб чиққан бўлса, халқаро ҳамжамият қисқа фурсатда иккинчи марта ҳарбий машғулотлар ўтказилиши ўртадаги зиддаятни янада кескинлашишидан огоҳлантирмоқда.

Маълум қилинишича, кечаги машғулотлар жараёнларида Тайван атрофидаги сув ва ҳаво ҳудудида Хитойга тегишли бўлган 57 та ҳарбий самолёт ва 4 та ҳарбий кема иштирок этган.Унга кўра, 28 та самолёт ҳаво мудофааси идентификация зонасига кирди, уларнинг баъзилари Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтди. Аниқланган самолётлар орасида Ж-11, Ж-16, Су-30 ва Ж-10 қирувчи самолётлари ҳамда Ҳ-6 стратегик бомбардимончи самолётлари бор.

Эслатиб ўтамиз, Хитой охирги марта декабр ойи охирида кенг кўламли машғулотлар ўтказган эди. Кейин Тайван 43 та Хитой самолёти Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтгани ҳақида хабар берди.Тайван атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви 2022 йил август ойи бошида АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг оролга ташрифидан сўнг содир бўлди.

Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Пекин билан ушбу ташриф мувофиқлаштирилмаган. Бунга жавобан Хитой Қўшма Штатларга “кучли ва кескин жавоб бериш” билан таҳдид қилди ва Шу муносабат билан орол яқинида йирик ҳарбий машғулотлар ўтказилиши бошланган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan