СИЁСАТ

Шўрчи туманидаги 530-сайлов участкасида фаол овоз бериш жараёнлари давом этмоқда

Шўрчи туманида жойлашган “Оққўрғон” маҳалласининг 530-сайлов участкасида сайлов жараёнлари давом этмоқда. Мазкур округда умумий ҳисобда 1 626 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Уларнинг 14 нафари муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган бўлса, 65 нафар сайловчи бу сафар илк маротаба овоз бермоқда.

Сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари қонунчилик талаблари асосида шаффофлик ва адолат тамойилларига риоя қилган ҳолда ташкил этилган. Овоз бериш учун барча шароитлар яратилган бўлиб, сайловчиларнинг фаол иштироки сезилмоқда.

Сайлов участкаси масъуллари аҳолининг фаоллиги ва илк маротаба овоз бераётганларнинг қизиқиши юқори даражада эканини таъкидламоқда. Улар учун махсус тушунтириш ишлари олиб борилиб, демократик ҳуқуқлардан тўғри фойдаланиш бўйича маълумотлар берилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan