СИЁСАТ

Музработ туманида сайлов жараёнлари қизғинлик билан давом этмоқда

Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида овоз бериш жараёнлари фаоллик билан ўтмоқда.

Тумандаги 48 та сайлов участкасида сайловчилар ўз фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланиб, давлат ва жамият келажаги учун овоз беришмоқда. Жами 73 267 та сайловчи рўйхатга киритилган бўлиб, шулардан 2 227 нафари биринчи марта овоз бераётган ёшлардир.

Соат 11:00 ҳолатига кўра, қарийб 19 минг сайловчи овоз беришда қатнашди. Шунингдек, сайловолди жараёнида муддатидан олдин овоз бериш имконидан 2 253 нафар музработликлар фойдаланган.

Музработ тумани аҳолиси орасида кўплаб фаол шахслар ҳам сайловда иштирок этишди. Жумладан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Тимур Исмаилов ва Музработ тумани ҳокими Алишер Қурбонов ҳам овоз берди.

Туман сайлов комиссияси овоз бериш жараёнлари қонунийлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилаётганини маълум қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan