ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон Афғонистонда газ қазиб олади ва ИЭС қуради

Ўзбекистон афғон газини қазиб олади ва Афғонистонда иссиқлик электр станцияси қуради, деди «Толибон» ҳукумати бош вазирининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари Абдул-Ғани Барадар.

Табиий газ Афғонистоннинг Жаузжон ва Фарёб вилоятларида қазиб олинади. ИЭС қаерда қурилиши ҳозирча номаълум.

Инвестициялар ҳажми 1 миллиард долларни ташкил этади, келишувлар тўққиз йилга мўлжалланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan