Uncategorized

Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда паромлар ишлаб чиқаради

Озарбайжон ва Ўзбекистон паромларни биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Trend хабар берди.

Паромлар Ўзбекистон эҳтиёжлари учун тақдим этилади. Лойиҳани молиялаштириш ҳажми 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Томонлар транспорт ва транзит соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқмоқда.

Хусусан, гап омбор инфратузилмасини биргаликда қуриш, Транскаспий йўналиши бўйича ташувларни ривожлантириш учун қўшма корхона ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар ҳақида бормоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan