Uncategorized

Эпидемиологик вазият туфайли Aкадемик лицейларнинг имтиҳонлари қолдирилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонлари жорий йил центябр ойининг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Имтиҳоннинг аниқ санаси маълум бўлгач, қўшимча хабар берилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan