
Ўзбекистоннинг собиқ биринчи хоними Татьяна Каримова Биринчи Президент Ислом Каримовнинг хотирасини ёд этди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифасида пост қолдирди.
Татьяна Каримова ўз саҳифасида Биринчи Президентнинг қабрига гул қўяётгани акс этган расмни жойлаган ва қуйидагича изоҳ қолдирган:
“Оллоҳ таолодан раҳматли Биринчи Президентимизнинг Ватан озодлиги, юрт тинчлиги, миллий ва диний қадриятларимизни тиклаш ва эл фаровонлиги йулидаги солиҳ амалларини қабул айлашини ва охиратларини обод қилишини сўраймиз. Жойингиз жаннатда бўлсин. Қалбимизда абадий яшайсиз…” деб ёзган Каримова.