
Бундан 14 йил аввал ёпилган Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги “Қорасув” назорат-ўтказиш пункти яқин кунларда очилиши мумкин.
Президент Садир Жапаровнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаевнинг сўзларига кўра, реконструкция ишлари доирасида “Қорасув” назорат-ўтказиш пунктигача бўлган йўллар кенгайтирилган.
Бугунги кунда назорат пункти очилишга тайёр. Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ушбу пункт орқали давлат чегарасини кесиб ўтади.