ЎЗБЕКИСТОН

“Оpen budget”да овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят келиб тушди

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2-мавсумида овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят келиб тушди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Унга кўра, ҳудудлар кесимида энг кўп шикоят Фарғона вилоятида (7 та) тушган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 6 та, Наманган ва Жиззах вилоятларида 5 тадан шикоят тушган. 

Шикоятларнинг кўпчилиги умумтаълим мактаблари (19 та) ва тиббиёт ташкилотларида (16 та) кузатилган.

Маълум қилинишича, барча мурожаатлар тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашларига юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топса, мазкур лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan