Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Сўнгги йилларда Сурхондарёда қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Мазкур эзгу ташаббуслар вилоят раҳбарининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлови билан бўлаётгани боис муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳа вилоятда кун сайин такомиллашиб бормоқда.
Бугун Сурхондарё аҳолисининг уй-жой шароитларини яхшилаш, муҳандислик коммуникацияларини ўз вақтида сифатли қуриш ва таъмирлаш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларида бош-қош бўлган вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг заҳматли меҳнатлари муносиб эътироф этилиб, “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Кўкрак нишонини Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Озода Жўраева тантанали равишда топширди.