
Нукус шаҳри ҳудудидаги “Оқ қуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат.
Бугун “Оқ қуш” мажмуасида Гиннес рекордлар китоби сертификатининг тантанали топшириш маросими ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев, давлат идоралари раҳбарлари, маҳаллий ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.