
Спорт вазирлигида бўлиб ўтган Ўзбекистон кураш федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида ўтган йиллар давомида мамлакатда миллий курашни ривожлантириш, унинг халқаро майдондаги ривожини қўллаб-қувватлаш, зарур инфратузилмани яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Хусусан, Европа, Америка, Осиё, Африка ва Океания қитъасининг бир қатор давлатларида кураш турнирлари, турли чемпионатлар, семинар-машғулотлар ўтказиб келиниши асносида ушбу миллий спортнинг халқаро ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани айтиб ўтилди.
Конференцияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев делегатларнинг овоз бериши натижасида янги беш йиллик муддатга мамлакат кураш федерацияси раислигига қайта сайланди.