ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда ука опасини металл жисм билан уриб, ўлдириб қўйди

Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

18 ёшли қиз Ф.Ж таёқ ва металл буюм билан олинган тан жароҳати оқибатида вафот этган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, қизга унинг укаси, 16 ёшли А.Ж га ҳужум қилган, чунки унинг опаси «йигитлар билан муносабатда бўлган».

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan