ДХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.Ш. фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун расман рўйхатдан ўтмасдан, илгари Тожикистондан Ўзбекистон республикаси ҳудудига “ташмачи” фуқаролар томонидан олиб кирилган 50 дона “Циклоферон” дори воситасини Термиз шаҳридаги “З.З.М” Х/Кга қарашли дорихона раҳбари М.З.га 1.000.000 сўм эвазига, шунингдек, 250 дона “Циклоферон” дори воситасини Термиз шаҳридаги “О.Ф.Д” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари Т.Д.га 1.650.000 сўм эвазига курьер орқали сотиб олаётган вақтда тўхтатиб қолинган.
Юқорида қайд этилган фуқароларнинг яшаш хонадони ҳамда дорихоналари кўздан кечирилганда “З.З.М” Х/Кга қарашли дорихонадан 6 турдаги, “О.Ф.Д” МЧЖга қарашли дорихонадан 42 турдаги ва фуқаро Ж.Ш.нинг яшаш хонадонидан 19 турдаги, жами 67 турдаги, қиймати 68.379.922 сўмлик белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган дори воситалари аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Бундан ташқари, божхона қўмитасининг ягона ахборотлаштирилган тизими орқали олинган маълумотга кўра, фуқаро Ж.Ш. 01.01.2023 йилдан 08.06.2024 йилга қадар 182 маротаба божхона чегаралари орқали ҳаракатланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3 моддасининг 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.