
Озарбайжон ва Арманистон тинчлик шартномасини имзолашга яқин турибди, иккала давлат ҳам бунга эришиш учун бор кучини сарфламоқда. Бу ҳақда Арманистон ОАВларига таяниб, USAID раҳбари Саманта Пауэр Ереванда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Бугун Арманистон узоқ йиллар давом этган можарога барҳам бериши мумкин бўлган тинчлик шартномасини имзолашга яқин турибди”, – дейди у.