ЎЗБЕКИСТОН

Ёш ўзбек дизайнерининг бетакрор ишлари Германияда эътироф этилди

Франкфурт-Майндаги энг йирик савдо марказларидан бири «Skyline Plaza»да «Modenschau – 2024» халқаро мода намойиши бўлиб ўтди.

Тадбирда таниқли дизайнерлар, маданият ва санъат арбоблари, фотографлар, блогерлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Франция, Германия, Испания, Перу, Украина, Греция, Латвия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан 19 нафар ёш дизайнерлар миллий мода саноатининг янги йўналишларини намойиш этишди.

Ёш ўзбек дизайнери Умида Раҳимованинг «FAUUS» бренди остидаги коллекцияси ранг-баранглиги, ўзига хослиги, миллий безаклар билан ўзаро уйғунлиги туфайли томошабин ва моделларнинг алоҳида эътиборини тортди.

Кўргазмада қадимий Ипак йўли бўйида жойлашган асрлар давомида ҳашаматли тўқувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан машҳур бўлиб келгани тадбир иштирокчиларига маълум қилинди. «Икат» услубидаги ўзига хос нақшли ўзбек матолари ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилгани алоҳида таъкидланди.

«Skyline Plaza» савдо мажмуаси бош менежери Олаф Кидд мамлакатимиз миллий брендларини Германия ва Европа халқаро бозорларига интеграциялашуви учун ҳамкорлик қилишга алоҳида қизиқиш билдирди.

Кўргазма якунлари бўйича «Skyline Plaza» савдо мажмуаси раҳбарлари билан «Маде in Uzbekistan» савдо белгиси остида «Fusion design Lounge» савдо павильонларига маҳаллий «FAUUS» брендининг ёзги коллекциясини етказиб бериш бўйича келишувга эришилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan