Криминал

Термиз туманида 2 млрд. 385,6 млн. сўмлик электр энергия истеъмоли яшириб келинган

Жорий йилнинг 22-май куни “Ўзэнергоинспекция” Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали билан ҳамкорликда Термиз тумани электр тармоқлари корхонаси масъул ходимлари томонидан улгуржи истеъмолчиларининг фойдаланган электр энергия кўрсаткичларини яширишда кўмаклашиш ҳамда электр энергияга уланиш ҳолатини текшириш бўйича фаол тадбири ўтказилди.

Тадбирда Термиз тумани ЭТК масъул мансабдор шахслари туманнинг “Гулбаҳор” МФЙда жойлашган “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари хавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасининг (УНС) сув насос объектига ўрнатилган электр ҳисоблагич кўрсаткичларини шу кунга қадар “электро-ҳисоб” дастурига киритмасдан, ноқонуний ишлатишларига замин яратиб келганлиги аниқланди.

Натижада, “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари хавза бошқармаси хузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси жами 2 млрд. 385,6 млн. сўмлик электр энергия истеъмоли яшириб келиниб, тўловлар шу кунга қадар амалга оширилмаган.

Ҳозирда жавобгарлар томонидан ишлатилган энергия истеъмоли миқдори тўлиқ тўлаб берилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan