Кеча Сурхондарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг 2024-йил I ярим йиллик иш режасига асосан навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳудудий Кенгаш аъзолари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали ҳамда вилоят Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси масъулларининг ҳисоботлари эшитилди.
Масъулларга коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, ташкилот раҳбарларига чора-тадбир ишлаб чиқиш, тизимли ишларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.