
Қозоғистон полиция ходимлари томонидан Россияда уч кишининг ўлимида гумонланаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости” хабар берди.
“Туркистон вилоятида Жибек-Жоли назорат-ўтказиш пунктида чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди. У 2016 йилда шериги билан Москва вилоятида бўлган вақтида 3 кишини ўлдиришда гумонланмоқда”, дейилади хабарда.
2024 йил 19 февралидан 27 февралига қадар Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда қидирувда бўлган жами 87 нафар жиноятчини қўлга олган, улардан 17 нафари хорижий ҳуқуқ-тартибот идоралари сўровига кўра амалга оширилган.