
Аввалроқ, Россия Давлат Думаси Жиноят кодексига мамлакат армияси ҳақидаги сохта маълумотлар ва давлат хавфсизлигига қарши қаратилган фаолиятга оммавий чақириқлар учун мол-мулкни мусодара қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилгани ҳақида хабар бергандик.
Россия Президенти Владимир Путин армия ҳақида сохта хабарлар тарқатганлик учун мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Қонун “фейк” хабарлар тарқатганлик ва экстремистик фаолиятга очиқчасига даъват қилганлик ҳақидаги моддалар бўйича судланганларнинг мол-мулкини мусодара қилиш жазосини кўзда тутади.
Бундан ташқари, қонунга мувофиқ, дезертирлик, қўпорувчилик ҳаракати ва давлат сирини ошкор қилиш учун “фойдаланилаётган ёки уларни молиялаштириш учун мўлжалланган” пул ва мол-мулк мусодара этилади.
Жиноят кодексида ана шундай ҳаракатлар, хусусан, қўпорувчилик, контрабанда, давлат сирларини ошкор қилиш, номақбул ташкилот фаолиятида иштирок этиш, пора олиш ва бериш, буйруққа риоя қилмаслик, ҳарбий хизматдан қочиш – жами 30 га яқин жиноят турлари қамраб олинган.
Ўзгартиришлар расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ўтгач кучга киради.