СИЁСАТ

Хитой Эрондан ҳусийларни тийиб туришни сўради – “Reuters”

Хитой Эрондан Ямандаги ҳусийларнинг Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумларини тўхтатишда ёрдам сўради. Бу ҳақда Эрондаги манбаларига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.

Уларнинг айтишича, Хитой ва Эрон яқинда Пекин ва Теҳронда бир неча учрашув ўтказиб, Қизил денгиздаги савдо ва ҳужумларни муҳокама қилган. 

«Хитой, агар унинг манфаатларига бирон-бир тарзда зарар етказилса, бу Теҳрон билан савдо муносабатларига таъсир қилишини айтди. Шунинг учун Эрон ҳусийларга ўзини тутиши учун таъсир ўтказиши керак», дейди манба. 

Бироқ, Теҳрон билан савдо алоқаларининг узилиши юзасидан аниқ изоҳ берилмаган.

Қайд этилишича, Қизил денгиздаги ҳусий ҳужумлари юк ташиш ва суғурта харажатларининг ошишига олиб келган ва бу Хитой фойдаланадиган  Европа ва Осиё ўртасидаги савдо йўлига таъсир қилган.

Ғазо секторида можаро авж олганидан сўнг, ҳусийлар Исроил ҳудудига ҳужумлар уюштиришларини ва операция ўтказилгунга қадар улар билан боғлиқ кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига йўл қўймасликларини айтди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳусийлар ўтган йилнинг ноябрь ойи ўрталаридан бери Қизил денгиз ва Адан кўрфазида 30 дан ортиқ тинч аҳоли кемаларига ҳужум қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan