«Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашда глобал ташаббус» халқаро ташкилоти «Жиноятчилик ва инфекция».
Пандемиянинг уюшган жиноятчиликка таъсири” номли докладини эълон қилди. Бу 25 саҳифадан иборат ҳужжатда дунёдаги коронавирусга қарши чоралар уюшган жиноятчиликнинг эркинликларини чеклаганлиги, шу навбатда уларга бойиш учун янги имкониятларга йўл очаётгани қайд этилади.
Чегараларни ўзаро ёпиш жиноятчиликнинг турли кўринишини тўхтатди ёки секинлаштирди. Бошқа тарафдан жиноий гуруҳлар вазиятнинг алғов-далғовлиги ва унинг силкиниб, тезда ўзгаришидан фойдаланишди, улар янги уйғонаётган талаблар асосидаги ноқонуний товар ва хизматлар орқасидан бойий бошлашди.
Жиноий олам янги имконларини бундан кейин ҳам тадбиқ этишда давом этади, айниқса, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ соҳаларга сизиб кирган мамлакатлар ичида.
Доклад муаллифлари коронавирус пандемияси уюшган жиноий гуруҳлар учун келтириб чиқарган оқибатларнинг тўрт хилини санаб ўтади.
1.Бир қанча жиноий фаолият ижтимоий масофалашиш ва эркин ҳаракатланишга чекловдан жабр кўрди ва бу тезда тикланмайди.
2.Айрим жиноий ташкилотлар ҳуқуқ органлари ва сиёсий ҳокимиятнинг бошқа масалаларга диққат қаратганидан фойдаланиб, фаолиятларини жараёнлаштириб олди.
3.Узоқ вақт олдин соғлиқни сақлаш соҳасига киришга улгурган уюшган жиноий гуруҳлар зудликда бу сектордан фойда олишнинг янги имконларини топа олди.
4.Одамларнинг аксар қисми уйда бўлиши ва интернетдан кўп вақт фаол фойдаланиши туфайли кибержиноятчилик кескин суръатлар билан ошди.
Доклад бу хил қисмларни алоҳида тушунтириб ўтади. Ижтимоий масофалашиш ва карантинлар асосан УЖГ билан боғланадиган кўча жиноятлари кўламига таъсир қилди. Масалан, Мексикада қотилликлар йил бошида “ҳайратланарли юқори”эди,аммо ижтимоий масофалашиш туфайли бу кунига 81дан 54 тага озайди.Бироқ бу рақам ҳозирда асл ҳолига қайтган.
Шаҳарлар кўчалари бўм-бўш, бу ерда карантин тартибини назорат қилаётган полициячилар учрайди, шу боис жиноят жойидан қочиб бекиниш, амримаҳол.
Доклад муаллифларининг қайд этишича, қотиллик ва ўғирликлар Болқонда озайган. Кутилишича, Сербия ва Черногорияда мафия билан боғлиқ қотилликлар келгуси ойларда камаяди.
Боснияда машиналар ўғирлиги кўп учрайдиган ҳол. У ерлик жиноятчилар бўм-бўш кўчаларда буни сездирмай қилиш қийин бўлиб қолганини айтишмоқда.
Доклад муаллифлари фикрича, чўзилиб бораётган карантин даврида оқибатлар қандай юз бериши ноаён, бироқ бу жиноий тўдаларга таъсир қилаётгани аниқ ҳол. Масалан, Италияда Ндрангета (калабрия мафияси)нинг тўдабошчиси Чезаре Корди карантин тартибини бузганлиги пайтида қўлга олинди, бунгача у қидирувда бўлган.
Хитойдан экспорт қискариши УЖГ даромадларига таъсир кўрсатди. Хитой дунёда сохта ва тақиқланган товарлар манбаи ҳисообланади, натижада хитойдаги фабрикалар қўхтаб қолгани важидан хориждаги УЖГлар асосий таъминотчисидан маҳрум бўлишди. Америка бозори учун сердаромад метамфаметин ва фенталин ишлаб чиқарувчи Мексика картеллари Хитойдан етказилувчи зарур хом-ашёдан қуруқ қолишган.
Ҳар ҳолда Хитойнинг ноқонуний маҳсулотлари карантиннинг илк қурбони кўрилса-да, бу келгусида дунё миқёсида товарлар оқимига янада кенг таъсир кўринишида бўлиши мумкин.
Қонунга хилоф товарларнинг улкан савдоси ҳисобланган Европада чегараларнинг қисман ёпилиши бу ерга импортнинг саноқли чегара нуқталари орқали ўтказилаётгани туфайли вазият пандемиягача бўлган даврдан ҳам кўра диққатли назорат остига олингани кузатилади.
Жумладан, янги вазият Европада тирик товар билан машғулларга таъсир кўрсатгани билинмоқда. Бироқ, докладда огоҳлантирилишича, чегара нуқтасида манзилга ўтишда тиқилиб, қийналаётган мигрантларга чегарадан ўтказиш учун нархни баланд айтиб, соққа йиғишда давом этишлари мумкин.
Унда бунга оид ливиялик ва мисрлик контрабанда гуруҳлари ўртасидаги даҳанаки ур-тўполонлар борасида ҳам маълумотлар келтирилган.
Карантин ва бошқа чекловлар гиёҳванд моддаларнинг чегаралар оша савдосини ҳам тўсиб қўйди. Шарқий ва Жанубий Африкада героиннинг кўча баҳоси ошиб, сифати пасаймоқда, чунки уни ташувчилар вазифаси мушкуллашиб бормоқда. Шунингдек, унинг чакана савдоси кўча ҳисобланади, у ер эса ҳозир кимсасиз. Доклад муаллифларининг фикрича, гиёҳванд моддаларнинг бозори интернетга кўчиши мумкин, бироқ бу ҳақда ҳозирча аниқ тўхтамли маълумот йўқ.
УЖГнинг бошқа ишлари ҳам жабр чекиши айтилади, масалан, “паноҳга олиш”( “крыша бўлиш”),чунки бир қанча кичик компания ва савдо нуқталарининг ёпилиши уларни қурбонсиз қолдиради.
Албанияда гиёҳванд моддалар, наша ва кўкнор экилиши март-апрель ойларига тўғри келади. Бу энди бир қадар фаолроқ рўй беради, чунки полиция карантин тартибини бузганлар билан банд, бу йил ёзда ундан улкан ҳосил кутиш мумкинлигини башорат қилади доклад муаллифлари.
Дунёда энг кўп кокаин етиштириладиган Колумбия чегара пунктлари коронавирус туфайли беркилган, лекин кузатувчиларнинг огоҳлантиришича, бу мигрантлар, наркотиклар, қўлбола олтин ва бошқа қонунга хилоф моллар ташувчи, чегара оша юзлаб яйдоқликларни назорат қилувчи жиноий гуруҳлар фаоллигини ошириши мумкин.
Жанубий Африканинг Миллий банки аҳолига мурожаат билан чиқиб, унинг номидан фирибгарлар вирус юқиши мумкин деган важ билан қоғоз пулларни йиғаётганини баён қилди.
Найроби полицияси короновирусга таҳлил қиладиган сохта тест тўпламлар билан савдо қилувчи дўконларга текширувлар уюштирди.
Докладда қайд этилишича, Швецарияда ўзини санэпидстанция ходими деб таништирувчи, аслида уйни хуфёна бир ўрганиб чиқиш мақсадидаги уй туновчилар пайдо бўлган.
Владимир КОЗЛОВСКИЙ (Нью-Йорк), bbcrussian.com