Британия Қироллиги валиаҳд шаҳходаси Чарльзда коронавирус аниқланган, деб маълум қилди Қироллик оиласининг намоёндаси.
“Унда енгил аломатлар қайд этилган, аммо саломатлиги яхши, сўнгги бир неча кун мобайнида у одатдагидек, уйдан туриб ишламоқда”, дейилади шаҳзода Чарльз оиласининг баённомасида.
Бир вақтнинг ўзида унинг турмуш ўртоғи Камилла, герцогиня Корноульская ҳам коронавирусга текширилган, лекин уларда касаллик белгилари топилмаган.
Шаҳзода Чарльз ва унинг турмуш ўртоғи Шотландиянинг Бальморал қасрида иҳоталанган ҳолда яшамоқда.
Унинг сўнгги ҳафталарда жамоат вазифаларини бажаришдаги кўплаб тадбирларда иштироки инобатга олинса, кимдан касал юқтирганини аниқлашнинг имкони йўқ.
Шаҳзоданинг омма олдидаги сўнгги чиқиши 12 март куни рўй берган. Худди шу куни қиролича Елизавета билан учрашган.
Бироқ, манбаларга кўра, қатъий шартлар назарда тутилганда ҳам у 13-мартга қадар вирусни бировга юқтириши мумкин эмас.
Шаҳзода Чарльз Клизавета II нинг фарзанди бўлиб, у биринчи навбатдаги тахт вориси ҳисобланади. Унинг ёши 71 да.