ХАБАРЛАР

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши матбуот анжумани ўтказди

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан кеча Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши томонидан Ҳудудий кенгаш аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Медиа тадбирда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ҳудудий кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат бошқарув органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг бугунги ҳолати, коррупциявий ҳолатларининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбир якунида соҳада жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини оширишга келишиб олинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan