ХАБАРЛАР

Бугун ўзбекистонлик футболчилар Англияга қарши ўйнайди

Бугун, 22 ноябрь куни Индонезияда давом этаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал ўйинлари старт олади. Мазкур босқичда Ўзбекистон жамоаси англиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради. 

Жамолиддин Раҳматуллаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси плей-офф босқичига “B” гуруҳида 3-ўринни қўлга киритиб йўл олганди. 

Ўзбекистон Англияга қарши кўк-оқ либосда ўйнайди. Дарвозабон эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади. Учрашувни гондураслик Селвин Бравн бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюрти Герцон Ореллана ва никарагуалик Агуирре Ариас ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса мавританиялик Даҳане Беидага топширилган.

Англия – Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 13:30 да старт олади. Баҳс Жакарта шаҳридаги стадионда ўтказилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan