
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2023-йил 16-17-ноябр кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифлари доирасида ёшлар сиёсати соҳасида берилган топшириқларни амалга ошириш юзасидан Термиз шаҳри ва Термиз туманида барпо этилган «Ёшлар инфратузилма обектлари»га ташриф буюрган ҳолда амалий семинар ташкил этиш режалаштирилган эди.

Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳамда «Ёшлар-келажагимиз» жамғармаси ҳудудий бўлим раҳбарлари учун Сурхондарё вилоятида амалий семинар ҳамда саёҳатлар ташкил этилди.

Дастлаб меҳмонлар Термиз халқаро аеропортида кутиб олиниб «Ал-Ҳаким ат-Термизий» ҳамда
«Султон Саодат» мақбарасини зиёрат қилшдан бошлади.
Тасдиқланган режага асосан делегация иштирокчилари Термиз шахрида барпо этилган «Ватанпарварлар» боғида бўлишди, уларни Термиз гарнизони ҳарбий оркестор жамоаси Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари билан тантанали кутиб олишди ва мехмонлар у эрда ҳарбий хизматчилар томонидан ёшлар учун яратилган шарт шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг меҳмонларга Ҳайрабод гарнизонинг фахрий қоровул шахсий таркиби ҳамда Термиз гарнизони ҳарбий хизматчилари қўл жанги санаътини ҳамда саҳна чиқишларини намойиш этишди.
Тадбир давомида меҳмонлар яшил макон доирасида мевали ва манзарали кўчатлар экишди.

ИИИ даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,
Термиз гарнизони.