СПОРТ

“Лўлилар Қироли” Тошкентга келади

Яқиндагина Саудиянинг Ар-Риёд шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги ғалабага эришган британиялик оғир вазнли боксчи Тайсон Фьюри Тошкентга келадиган бўлди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Манбага кўра, Фюри ҳам 12-17 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказиладиган Бутунжаҳон бокс конфедерациясининг (WBC) йиллик Конвенцияси доирасида меҳмон бўлади.

Британиялик боксчи супероғир вазн тоифасида амалдаги WBC чемпиони ҳисобланади. Бокс афсонасининг Ўзбекистонга ташрифини WBC ҳам ўз расмий сайтида тасдиқлади.

Маълумот учун, мағлубият нималигини билмай келаётган Тайсон Фьюри профессионал боксдаги фаолияти давомида 35 ғалаба (24 нокаут) ва 1 дуранг қайд этган. Илк жангини 2008 йилнинг декабрида венгриялик Бел Дьендьешига қарши ўтказиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратган. У дунёга “Лўлилар Қироли” лақаби билан танилган. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan