СПОРТ

Усмон Тошевнинг «Бухоро» клубидаги ойлик маоши 85 миллион сўм бўлган

«Бухоро» клуби матбуот хизмати футболимизда камдан-кам учрайдиган маълумотни оммага эълон қилди. Унга кўра клубнинг собиқ бош мураббийи Усмон Тошевнинг маоши очиқланди.

Клуб хабарида шундай ёзилган: «Хабарингиз бор, ўтган йилнинг май ойида Усмон Тошев «Бухоро» клуби бош директорлигида иш бошлаган эди, сўнгра жамоа бош мураббийлигини қабул қилди. Клуб бош мураббийига ойлик маош 85 000 000 сўм қилиб белгиланади. Ҳа, сиз тўғри ўқидингиз саксон беш миллион сўм! Aдашмасак Суперлигадаги баъзи топ клублар бош мураббийларига ҳам, бунча катта ойлик маош берилмаса керак. Ҳолбуки, жаноб Тошевнинг «Бухоро» футбол клубининг катта қарздорлигидан хабари бор эди. Мураббийнинг SPORTS.uz нашрига берган интервьюсида айтган гапини эслатишни жоиз топдик: «Мен пулга эътибор қилмайман» (Интервьюнинг 28:55 дақиқаси)». Изоҳга ҳожат йўқ, бизнингча».

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan