ХАБАРЛАР

Тошкентдан Мадинага учган самолёт икки соатлик парвоздан кейин ортга қайтишга мажбур бўлди

“Panorama Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича УЗП-361 рейсини амалга ошираётган самолёт парвоздан икки соат ўтиб Тошкент аэропортига қайтиб келди. 

Бу ҳақда «Uzbekistan airports» хабар берди. 

Хабарга кўра, маҳаллий вақт билан соат 13:37 да бортида 377 йўловчиси бўлган самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнган. 

Техник сабабларга кўра учиш аэропортига қайтиш ҳақидаги қарор экипаж томонидан қабул қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan