Uncategorized

оила жамиятнинг пойдевори

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига кўра,оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир.
Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.


Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади.
Оила давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланганлиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юкланган.

Судлар оила тўғрисидаги қонунчилик вазифаларидан келиб чиқиб, қонунда назарда тутилган ҳамда оилани мустаҳкамлаш, эр-хотин ва уларнинг болалари ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча чораларни кўришлари лозим.

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судига даъвогар К.Шаропов (барча исм-шарфлар ўзгартирилган) жавобгар С.Давлатовага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан муражаат қилиб, у жавобгар билан 2018 йил 15 июль (йил ва кун ойлари ўзгартирилган) куни Қумқўрғон туман ФХДЁ бўлими томонидан қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўрталарида бир нафар Нодир исмли вояга етмаган фарзанди борлиги, ўрталаридаги келишмовчилик сабабли 2022 йил мартдан буён эр-хотинлик муносабатда эмаслиги,  оилани тиклаш имкони йўқлигини кўрсатиб, суддан шу асосларга кўра уларни никоҳдан ажратишни сўраган.

Биринчи инстанция суди томонидан тарафларга ярашиш ва оилани сақлаб қолиш мақсадида берилган олти ой муҳлатда улар ярашмаган ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганлар.

Мазкур даъво аризаси юзасидан иш холатлари ва ишда ўрганилган далиллардан кўринишича, тарафларда мавжуд никоҳни бекор килиш учун ҳақиқий ҳоҳиш-ирода мавжуд бўлмасдан, уларнинг бундай қарорга келишларига уларнинг ўзаро келишмовчиликлари сабаб бўлганлиги, тарафлар ўртасидаги оила бархам топган деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, бу ҳолатлар эса эр-хотинлик муносабатлари тугаган деб ҳисоблашга асос бўла олмаслиги, қурган оилалари ёш оила эканлиги ва ўрталарида вояга етмаган фарзанди келажагини инобатга олиниб, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2023 йил 5 июндаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, бундай ҳолатда судлар тарафларнинг никоҳдан ажратмаслиги, жамиятда оила мустаҳкамлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш демократик ҳуқуқий давлат ҳамда эркин фуқаролик жамиятни барпо этиш йўлидаги муҳим вазифа ҳисобланади.

Нилуфар Тўраева, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan