
Украина Қуролли кучларига қарашли учувчисиз самолёт Россиянинг Курск вилоятидаги электр подстанциясига портловчи мосламани ташлаб юборди. Бу ҳақда Курск вилояти губернатори Роман Старовойт ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида еттита аҳоли пункти электр таъминотидан узилиб қолган.
“Воқеа эрталаб Кореневский тумани Снагость қишлоғида содир бўлди”, дейди вилоят раҳбари.
Старовойтнинг билдиришича, ҳужум пайтида аҳолидан ҳеч ким жабрланмаган.