
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойида 54 783 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
✅ Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони:
савдо соҳасида – 20 437 та
саноат соҳасида – 8 944 та
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 6 135 та
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 3 484 та
қурилиш соҳасида – 2 966 та
ташиш ва сақлаш соҳасида – 2 578 та
ахборот ва алоқа соҳасида – 1 792 та
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 858 та
бошқа соҳаларда – 7 589 та