ХАБАРЛАР

Disney иқтисодий йўқотишларни бошдан кечирмоқда

Disney 1 июль куни якунланган учинчи чорак учун харажатлар миқдорини эълон қилди. Унга кўра, компания бу чоракда давом этаётган оммавий иш ташлашлар билан боғлиқ муаммолар ҳамда қайта қуриш харажатлари сабаб иқтисодий зарарни бошдан кечирди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Бундан ташқари, компания иккинчи чоракда АҚШ ва Канададаги маҳаллий абонентларни йўқотди. Умумий ҳисобда бу чоракдаги йўқотиш 4 миллионни ташкил қилади. Учинчи чоракка келиб эса, халқаро мижозлар сони 146,1 миллионга етди, бу иккинчи чоракда рўйхатдан ўтказилган 157,8 миллион обуначидан 7,4 фоизга кам. Шунингдек, Disney мамлакат ичида ҳар икки чоракда 300 минг абонентни йўқотган.

Компания бир марталик тўловлар ва баъзи камчиликлар сабаб 2,65 миллиард доллар зарар кўрган ва бу компанияни камдан-кам уч ойлик иқтисодий инқирозга дучор қилган. 1 июлда якунланган чоракда «Disney» 460 миллион доллар ёки ҳар бир акция учун 25 цент соф зарар кўрди.

“Сўнгги фильмларимизнинг намойиши, албатта, муваффақиятсизликка учради ва биз буни енгил қабул қилмаймиз. Сиз кутганингиздек, биз фильмларнинг сифатини яхшилашга эътибор қаратмоқдамиз. Мен студия билан яқиндан ишлаяпман”, деди компания директори Боб Игер.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan