ХАБАРЛАР

Олмаотада ишламай қолган зилзиладан огоҳлантириш тизими текширилади

Қозоғистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Олмаотада яқинда ишламай қолган зилзила ҳақида огоҳлантириш тизимини текширади. Бу ҳақда бошқарма расмий вакили Арман Тлеукенов маълум қилди. 

Бу тизим ҳақида аввалроқ “Адолат йўли” жамоат бирлашмаси директори Дидар Смагулов баёнот берган эди.

Унинг сўзларига кўра, 1,1 миллиард тенге (тахминан 2,5 миллион доллар) қийматидаги зилзиладан эрта огоҳлантириш хизматларини кўрсатувчи компания собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг набираси Нурали Алиевга тегишли.

“Биз бу маълумотлардан хабардормиз, ҳамкасбимиз Дидар Смагуловнинг нашрини ҳам ўқидик. Мазкур ҳолат юзасидан Олмаота антикоррупция агентлиги “Адолат йўли” жамоат бирлашмаси томонидан ариза ёзган. Материаллар ваколатли органга текшириш учун юборилган ва унинг натижаларига кўра тегишли процессуал қарор қабул қилинади”, дейди Тлеукенов.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan