
Бугун эрта тонгдан бошланган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига фуқаролар юксак масъулият билан ёндашиб, мамлакат келажаги учун дахлдорлигини намойиш этмоқда.

Шу кунларда муборак ҳаж сафарида бўлган шўрчилик 63 нафар юртдошларимиз ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишмоқда.

-Макка шаҳридаги «Рошедия» мехмонхонаси фойесида ташкил етилган сайлов учаскасида давлат раҳбарини танлашда бевосита қатнашар эканман, ўзимда ҳам ғурур ҳам юксак масъулиятни ҳис этдим, – дейди Асрорхон Ҳабибуллаев. – Биз сайловчилар ўз овозимиз билан мамлакатимизнинг эртанги равнақини белгилаб берамиз. Шу боис, ўзим энг муносиб деб билган номзодга, энг асосийси муборак ҳаж сафарида туриб, юртимиз ривожи, фарзандларимизнинг бахту камоли учун овоз бердим.

Мамлакатимиз фуқароларининг Конституцион ҳуқуқини таъминлаш учун Ўзбекистон Президентлигига овоз бериш жараёни давом этмоқда