
Ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони қанчага кўпайган?
🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида ахборот ва алоқа соҳасида 801 та янги корхоналар ташкил этилган.
✅ Ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 баробарга ошган.
✅ Сўнгги йилларда ахборот ва алоқа соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони (январь-март ойларида):
• 2019 йил – 370 та
• 2020 йил – 488 та
• 2021 йил – 704 та
• 2022 йил – 615 та
• 2023 йил – 801 та