ДУНЁ

Қирғизистонда уй хўжаликлари учун электр энергияси тарифи 29,9 фоизга ошади

Қирғизистонда 2023 йил 1 майдан электр энергиясига янги тарифлар жорий этилади. Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинетининг тегишли қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, дея хабар беради Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети сайти.

Ҳужжатга кўра, тақчиллик шароитида аҳолини электр энергияси билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш мақсадида маиший истеъмолчилар учун 2015 йилдан буён ўзгармаган тарифни 29,9 фоизга, кВт/соатига 77 тийиндан 1 сомга ошириш таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, ойлик электр энергияси истеъмолининг максимал чегараси ҳам 700 дан 1500 кВт/соатга кўтарилади, ушбу лимитдан ошиб кетган тақдирда 1 кВт/соат учун 2,16 сом тўлов ундирилади.

Баланд тоғли ҳудудларда ва бориш қийин бўлган чекка ҳудудларда яшовчи мамлакат фуқаролари учун ойлик имтиёзли электр энергияси истеъмоли ҳажмининг 1500 кВт/соат чегараси белгиланмайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan