ДУНЁ

Соледар атрофи босқинчиларнинг жасадлари билан тўлиб кетди — Владимир Зеленский

Украина президенти Олий Бош қўмондонлик штаб-квартирасида йиғилиш ўтказган ва унда мамлакат шарқидаги вазият муҳокама қилинган.

Украинанинг Харков вилоятида жойлашган “Шевченкове” қишлоғидаги бозорлардан бирига Россия ҳаво кучлари томонидан зарба йўлланди. Маҳаллий ҳокимият тарқатган маълумотларга кўра, ҳужум ортидан 2 киши ҳалок бўлган ва яна 5 нафари жароҳат олган.

Бир кун аввал Украина президенти Владимир Зеленский Олий Бош қўмондонлик штаб-квартирасида йиғилиш ўтказган ва унда мамлакат шарқидаги вазият муҳокама қилинган.

Президент Россия қўшинлари асосий кучларини Соледар шаҳрига қаратганини таъкидлаб, у ердаги вазиятни ниҳоятда оғир деб атади.

“Россия ҳужумлари ортидан нима ютмоқчи эди? Ҳамма жойни вайрон қилди. Бу ҳудудларда ҳаёт тўхтади. Минглаб одамлар жон берди. Соледар атрофи босқинчиларнинг жасадлари билан тўлиб кетди. Бу шунчаки ақлдан озганликнинг бир кўриниши”, деди Владимир Зеленский.


Зеленский, шунингдек, Донбасс учун оғир ва узоқ давом этган жанг натижасида ҳудуднинг рус қўшинларидан тўлиқ озод этилишига ишонч билдирди. Совуқ ҳавонинг бошланиши билан Украина шарқида ҳаётий инфратузилманинг бузилгани ва Россиянинг давомли ҳарбий зарбалари оқибатида маҳаллий аҳоли қийин кунларни бошдан кечирмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan